» » Ўзбекистон халқига байрам табриги

Асосий янгиликлар

Ўзбекистон халқига байрам табриги

Муҳтарам ватандошлар!
Сиз азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
1989 йил 21 октябрда, ғоят мураккаб ижтимоий-сиёсий шароитда юртимизда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши миллий мустақиллик сари қўйилган муҳим қадам бўлганини барчамиз яхши эслаймиз.
Жамоатчилигимиз, халқимизнинг хоҳиш-истакларини инобатга олиб, ушбу тарихий санани Ўзбек тили байрами куни сифатида белгилаш тўғрисида қонун қабул қилганимиздан ҳаммангиз хабардорсиз. Бугун мамлакатимизда биринчи марта кенг нишонланаётган ана шу байрам маънавий ҳаётимиздан мустаҳкам ва муносиб ўрин олади, деб ишонаман.
Ҳурматли юртдошлар!
Бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз.
Чунки, неча асрлар оша аждодларимиздан бизга безавол ўтиб келаётган она тилимизнинг равнақи ва истиқболи ҳақида қайғуриш – бу миллатнинг ўзлигини англаши, унинг маънавий камолотини юксалтириш учун кураш демакдир. Давлат тилининг обрў-эътибори – бутун халқ, бутун жамиятнинг обрў-эътиборидир.
Ҳозирги вақтда ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони қарийб 50 миллион кишини ташкил этиши унинг дунёдаги йирик тиллардан бирига айланиб бораётганидан далолат беради.
Айни вақтда юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг маданияти ва урф-одатларини, хусусан, уларнинг она тилларини ривожлантириш учун ҳам зарур шароитлар яратилмоқда. Турли ҳудудларда ташкил этилган 140 га яқин миллий маданият марказлари ана шу мақсадларга хизмат қилмоқда. Кўплаб таълим-тарбия масканлари, оммавий ахборот воситалари ўзбек тили билан бирга, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида фаолият кўрсатмоқда. Хорижий тилларга ихтисослашган ҳамда таълим чет тилларда олиб бориладиган таълим муассасалари сони ошиб бормоқда.
Бугунги кунда хорижий давлатлардаги 65 та олий ўқув юртида ўзбек тили ва адабиёти ўрганилмоқда, ушбу соҳада илмий изланиш ва тадқиқотлар олиб бораётган чет эллик олимлар сафи тобора кенгаймоқда.
Куни кеча Афғонистон Ислом Республикасида Ўзбек тили кунига бағишланган байрам тадбирлари биринчи марта давлат миқёсида нишонланганини мамлакатимиз жамоатчилиги, бутун ўзбек халқи катта мамнуният ва хурсандчилик билан олқишлади.
Фурсатдан фойдаланиб, қардош Афғонистон давлати раҳбариятига ўзбек тилига расмий тил мақомини бериб, унга кўрсатаётган юксак эътибор ва ҳурмати учун яна бир бор чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бу кўҳна заминда яшаётган барча миллатдошларимизни бугунги қутлуғ байрам билан эл-юртимиз номидан самимий муборакбод этаманскачать dle 11.3
Теглар

Ухшаш янгиликлар

Янгиликга колдирилган фикрлар

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Фикр билдириш:

Ишонч телефон раками : (+998)69 227-09-54.

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

Сайтлар орасидаги статистика

Диккат!!!

Веб-сайт тест режимда ишламокда, агарда сизда бирор муаммо тугилса - илтимос бизга хабар беринг.


Биз билан богланиш

Namarchive - администратори.