» » КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ : Тўрақўрғон туманидаги мусиқа ва санъат мактабида вилоят, шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган архивлар ходимлари ва жамоатчилик иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусига бағишланган тадбир ўтказилди.

Асосий янгиликлар

КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ : Тўрақўрғон туманидаги мусиқа ва санъат мактабида вилоят, шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган архивлар ходимлари ва жамоатчилик иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусига бағишланган тадбир ўтказилди.

КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ
Тўрақўрғон туманидаги мусиқа ва санъат мактабида вилоят, шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган  архивлар ходимлари ва жамоатчилик иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусига бағишланган тадбир ўтказилди. 
- Муҳтарам Президентимиз бошлаб берган янги давр ислоҳотларида коррупцияга қарши кескин кураш олиб бориш, уни жамиятимиз ҳаётидан таг-томири билан олиб ташлаш масаласи долзарблик тус олгани бежиз эмас,- деди тадбирни очиб берган вилоят архив иши бошқармаси бошлиғи Нурали Аҳмадалиев.- Чунки у тараққиётимиз йўлидаги ўта хавфли ёв. Бизнинг соҳамиз бевосита халқ билан ишлаш экан, ҳаммамиз коррупциянинг иллат эканлигини тушуниб олишимиз зарур.
Айтиб ўтиш ўринлики, жорий йилнинг ўтган 6 ойида вилоятдаги архивларга 21 мингдан зиёд мурожаатлар тушди. Шундан 14116 таси пенсия ёшига етган фуқаролар. Улар албатта меҳнат фаолиятлари ва олган иш ҳақларини тасдиқловчи маълумотнома сўраб мурожаат қиладилар. Сир эмас, айримлар кўпроқ миқдордаги пенсия олиш илинжида даромадини кўпайтириш ёки иш стажларини оширишни истайдилар ва архив ходимларини чалғитишга уринадилар. Шундай пайтда уларга қонунларни тўғри тушунтириш, бундай ишга қўл уришнинг оқибати аянчли экани, қинғир ишнинг қийиғи барибир чиқишини уқдириш билан соҳада шаффофликни таъминлаш мумкин.
Мавзу юзасидан вилоят прокуратураси катта терговчиси Азизбек Позилов, туман адлия бўлими бош мутахассиси Фароғат Раззоқова, туман бош имом-хатиби Муҳибилло Худойбердиев, туман ИИБ бўлимма бошлиғи Шарифжон Гаипов, туман кенгаши депутати, “Оила” маркази раҳбари Муқаддас Аҳматоваларнинг мулоҳазалари тингланди.
Тадбирда узоқ йиллар соҳада фидойилик билан меҳнат қилаётган Уйчи ва Норин туманлари архивлари ходимлари Мухтасар Абдуллаева ва Ҳамрохон Отамирзаеваларга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги Бош директорининг Фахрий ёрлиги ва  Ташаккурномалари топширилди.













скачать dle 11.3
Теглар

Ухшаш янгиликлар

Янгиликга колдирилган фикрлар

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Фикр билдириш:

Ишонч телефон раками : (+998)69 227-09-54.

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

Сайтлар орасидаги статистика

Диккат!!!

Веб-сайт тест режимда ишламокда, агарда сизда бирор муаммо тугилса - илтимос бизга хабар беринг.


Биз билан богланиш

Namarchive - администратори.