1992 йил 8-декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўзбек давлатчилиги тарихида мустақил юртимизнинг биринчи асосий қонуни эканлиги ғоят катта аҳамиятга моликдир. Мамлакатимиз, сиёсатимизнинг асосий йўналиши ҳисобланган асосий Қомусимиз эса тўла маънода Мустақил суверен жумхуриятимиз қонунларининг Олий мажмуи бўлди десак муболаға булмайди. Ҳар бир мамлакатда шундай бир муҳим китоб борки,бу китобни Конституция деб атайдилар. Конституцияда бутун мамлакатга ҳам, алоҳида инсонларга ҳам тегишли бўлган муҳим маълумотлар бор. Бизнинг Ўзбекистонда хам шундай китоб бўлиб, бу китоб Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси деб аталади. Давлатимиз ўз конституциясига, ерига, чегарасига, давлат тилига, миллий валютаси сўмга, армиясига эгадир. Конституциямиз 6-бўлим 26- боб 128- моддадан иборат. Ҳар йили бу кунни байрам сифатида нишонланади.
Конституциямизнинг 2-бўлим 30-моддасида кўрсатилганидек, Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, мамлакатлар ва мансабдор шахслар, фуқоролар уларнинг хуқуқ ва манъфаатларига дахлдор бўлган хужжатлар, қарорлар ва бошқа материяллар билан танишиб чиқиш имкониятлари яратилган. Шу моддага асосан, Янгиқўрғон туман давлат архивида хам маълумотлар билан танишиб чиқиш учун замон талабларига жавоб бера оладиган кенг, ёруғ, шинам шарт-шароитлари етарли ўқув залларимиз мавжуд. Конституциямизнинг 2-бўлим 49-моддасида, Фуқоролар Ўзбекистон халқининг тарихий маънавий ва маданий меросни авайлаб асрашга мажбурдирлар. Маданият ёдгорликлари давлат мухофазасидадир. Шундай экан биз архивчилар халқимизнинг тарихий, маънавий, маданий меросимизни кўз қорачиғидай асраб авайламоғимиз лозим. Бундан ташқари архивчилар қалбида ватанга, халқимизга, қомусимизга хурмат эътиқодни қарор топтириш хар бир архивчининг виждон ишига айланмоғи лозим.
Наманган вилояти Янгиқўрғон туман давлат архиви архивчилари Г.Худайбердиева, М.Боходировалар.скачать dle 11.3
15-июнь “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинган кун 2009 йил...
Yangilikga qoldirilgan fikrlar
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Yangilikga qoldirilgan fikrlar