» » КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Асосий янгиликлар / Тавсия килинган янгиликлар / Энг куп укилган янгиликлар

КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ


Бугунги глобаллашув даврининг энг таҳликали иллатларидан бири бу – коррупция. Бу иллат домига тушганлар ғаразли мақсадлари йўлида мансабини суиистеъмол қилиб, фақат ва фақат бойлик орттиришни ўйлайди холос. Бу йўлда иймонни, ор-номус, диёнатни унутади.
Чиндан ҳам, коррупция – жамият учун жиддий хавф бўлиб, деярли барча соҳада учрайди. Уни бартараф этиш учун эса инсонларнинг ҳуқуқий дунёқарашини ошириш, бу каби жиноятларга жазо муқаррарлигини тушунтириш, энг асосийси, адолат барқарорлигига ишонтириш лозим.
Наманган вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган “Биз коррупцияга “Йўқ!” деймиз” мавзуидаги давра суҳбатида шу ҳақда гап борди.
Дастлаб бошқарма бошлиғи Нурали Аҳмадалиев сўз олиб, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, тизимдаги ижобий ўзгаришларга тўхталди. Шунингдек, мавзу доирасидаги ўз фикр-мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтди.
Шундан сўнг Наманган вилояти прокуратураси бўлим прокурори Акрамжон Каримов бугун жамиятимиз тараққиёти кушандаси ҳисобланмиш коррупциянинг аянчли оқибатларига тўхталаркан, юртимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан унга қарши кураш олиб борилаётгани, мазкур соҳадаги ишлар кўламини ҳаётий, прокуратура тизимидаги тергов материаллари мисолида тушунтириб ўтди. Шу билан бирга, қонунчиликда коррупция билан боғлиқ жиноятларга белгиланган жазо чоралари ҳақида ҳам тўхталди. У ўз маърузаси давомида бу иллатга қарши курашиш нафақат ҳуқуқий органларнинг, барча кенг жамоатчиликнинг ҳам бурчи эканини таъкидлади.
Суҳбат якунида Наманган вилоят архив иши бошқармаси тизимидаги давлат архивлари  раҳбарлари ҳамда ходимлари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.
Наманган вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати






скачать dle 11.3
Теглар коррупция

Ухшаш янгиликлар

Янгиликга колдирилган фикрлар

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Фикр билдириш:

Ишонч телефон раками : (+998)69 227-09-54.

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

Сайтлар орасидаги статистика

Диккат!!!

Веб-сайт тест режимда ишламокда, агарда сизда бирор муаммо тугилса - илтимос бизга хабар беринг.


Биз билан богланиш

Namarchive - администратори.