» » #Ғалаба75 #Победа75

Асосий янгиликлар

#Ғалаба75 #Победа75

#Ғалаба75 #Победа75
Наманган вилояти архив иши худудий бошқармасининг Норин туман давлат архиви ходимлари Иккинчи жахон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирларга ўз хиссаларини қўшиш мақсадида Норин тумани Норинкапа маҳалла фуқаролар йиғини Ф.Хужаев кўчаси 69-уйда яшовчи иккинчи жахон уруши қатнашчиси Саломов Турғунбой ота хонадонига бориб, довюрак жангчи билан самимий сухбат ўтказишди. Саломов Турғунбой ота 1923 йил 22 март куни Норин туман Норинкапа қишлоғида деҳкон оиласида таваллуд топган. Оилада олти фарзанд бўлишган. 1942 йилнинг апрель ойида Саломов Турғунбойота Шимолий Кавказда жойлашган икки ойлик харбий тайёрганликдан ўтаганларидан сўнг Россиянинг Ворошилов шаҳрида немис фашистлар билан шиддатли жангга киришади. 1942 йилнинг июль ойида чекиниш тўғрисидаги буйруққа асосан Дон дарёсининг ўнг соҳилига келиб тўхташади. Немис фашистлари дарё кўпригини портлатиб ташлашганлиги боис дарёни қайиқсиз кечиб ўтишга тугри келади. Дон дарёсидан кечиб утиб уч кун пиёда юриб Сталинградга етиб келишади. 3000 аскар ўқ дорисиз ва озиқ-овқатсиз қолишади. 172-сон Сталинград полки жангчиси булган Саломов Турғунбойота Орхангелск шаҳрини озод килиш жангида қатнашади. Аёвсиз жанг ва олишувлардан сўнг 3000 аскардан 500 га яқин аскарлар тирик қолишади. Саломов Турғунбойота шимолий муз океани оркали олиб келинадиган қурол -яроқлар ортилган кемани ички ва ташқи душманлардан асраб қурол-яроқларни денгиз портларга етказиб беришда қатнашади. 1945 йил немис фашистлар устидан қозонилган ғалабадан сўнг ҳам ватанига қайтмасдан уч йил давомида шаҳарларни миналардан тозалаш иши билан шуғулланадилар. Саломов Турғунбойота 1949 йил бошида ўз ватанига қахрамонларча соғ-саломат қайтади. Ҳозирда отахон 97 ёшни қарши олиб Мустақил юртда озод ва тинч-тотув яшаб умргузаронлик қиляптилар.
Наманган вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган материаллар асосида тайёрланган.

Namangan viloyat arxiv ishi hududiy boshqarmasi rasmiy Telegram kanali: t.me/Namarchive_rasmiy
Facebook: https://www.facebook.com/Namanganarxiv/
скачать dle 11.3
Теглар

Ухшаш янгиликлар

Янгиликга колдирилган фикрлар

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Фикр билдириш:

Ишонч телефон раками : (+998)69 227-09-54.

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

Сайтлар орасидаги статистика

Диккат!!!

Веб-сайт тест режимда ишламокда, агарда сизда бирор муаммо тугилса - илтимос бизга хабар беринг.


Биз билан богланиш

Namarchive - администратори.